Заголовок страницы

     Ўзбекистон хотин-қизлари конференцияси
Конференция Қўмитанинг юқори органи ҳисобланади. Конференция, қоидага кўра, 50-60 кишидан иборат Хотин-қизлар Қўмитасининг Бошқарувини сайлайди, унинг таркибига қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари раислари киради. Хотин-қизлар қўмитаси Раёсат фаолиятига раҳбарлик қилади.
     Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Бошқаруви
Конференция қоидага кўра, 50-60 кишидан иборат Хотин-қизлар қўмитасининг Бошқарувини сайлайди, унинг таркибига қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари ҳам киради. Бошқаруви йиғилишлари камида олти ойда бир марта чақирилади. Бошқаруви фаолиятига Бошқарув аъзолари орасидан сайланадиган Раис раҳбарлик қилади.
     Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг ваколатлари қуйидагича:
– Ташкилотнинг Низомдаги мақсад ва вазифаларини амалда рўёбга чиқариш, Конференсияларда қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ролини ошириш, уларнинг ижтимоий, маънавий ва касбий ўсиши учун шарт-шароитлар яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан дастурлар ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш.
-Хотин-қизлар қўмитаси Раёсати фаолиятига раҳбарлик қилиш;
     ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАРИ
Хотин-қизлар қўмиталарининг фаолияти учун энг асосий тиргаклардан бири бу – бошланғич ташкилотлардир.
Бирламчи ташкилотлар фаолиятига ҳуқуқий асос Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2011 йил 16 июлдаги ХХХИХ Раёсат қарори билан тасдиқланган Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти Низомидир.
Бошланғич ташкилот муассаса, ташкилот, меҳнат жамоаси, фуқаролар йиғинининг Таъсис йиқилиши қарорига кўра ташкил этилади. Ў’з аъзолари орасидан жамоатчилик асосида ишлайдиган раис ва унинг ўринбосарини сайлайди.
Бошланғич ташкилотлар тегишли ҳудуддаги хотин-қизлар қўмитасининг Раёсатига бўйсунадилар ва унга ҳисоб берадилар.
Бошланғич ташкилотлар жамоатчилик асосида, яъни маош белгиланмаган тарзда, ёки ташкилотнинг ички имкониятлари ҳамда ташкилот раҳбарининг хотин-қизлар масаласига бўлган эътибори ўлароқ маош белгиланиб фаолият юритади.
Масалан: Бухоро вилоятида 2226 та бошланғич ташкилотлар раҳбарларининг 715 таси маош олган ҳолда ишлайди.
2011 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бошланғич ташкилотлар фаолиятини жонлантириш, унинг фаолиятига ҳуқуқий асос бўладиган омиллар, бугунги ислоҳотлар жараёнида жамоатчилик иштирокини кучайтириш борасида кенг миқёсда иш олиб борилди. Натижада жами 41848 тадан ортиқ бошланғич ташкилотлар рўйхатга олинди.
     Бошланғич ташкилотларнинг тармоқлар кесимидаги тақсимоти:
  • Корхона, идора ва ташкилотларда – 16486 та;
  • Ўзини ўзи бошқариш органларида – 8996 та;
  • Олий ўқув юртларида – 73 та;
  • Коллеж, литсейларда – 1535 та;
  • Умумтаълим мактабларида – 9779 та;
  • Мактабгача таълим муассасаларида – 4979 та
  • (Ушбу кўрсаткичлар ўзгариши мумкин.)
ҚЎМИТА ҚОШИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЖАМОАТЧИЛИК АСОСИДАГИ УЮШМА, КОМИССИЯ ВА ТЎГАРАКЛАР
Қўмита қошида турли йўналишларда уюшма, комиссия ва тўгараклар мавжуд бўлиб, улар хотин-қизларнинг касб маҳоратларини, уларнинг етакчилик қобилиятларини ошириш, ижодий имкониятларини юзага чиқариш ва турли тарғибот ишларини юритишга кўмаклашмоқдалар.
“Аёл ва спорт” комиссияси, “Аёл ва экология”, “Ҳуқуқшунос аёл”, “Ижодкор аёл”, “Аёл ва саломатлик”, “Фахрий аёллар” каби уюшмалар; “Раҳбар аёллар”, “Иқтидорли қизлар”, “Ораста қизлар” тўгараклари.
   Намуна учун “Ораста қизлар” тўгараги:
2011 йил 13 октябрда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан Республикадаги ўқув муассасаларида жамоатчилик асосида “Ораста қизлар” тўгарагини ташкил этиш масаласи ХХХХ-Раёсат йиқилишида кўриб чиқилди ва Раёсат йиқилиши қарори билан тасдиқланган Йўриқнома ижрога йўналтирилди.
Ушбу тўгарак болалар, ўсмирлар ва ёшларда шахсий гигиеник қоидаларни тўғри шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, уларда ўзининг ва атроф-муҳитнинг тозалигига эътиборни кучайтириш, экологик ва тиббий маданиятни юксалтириш, айниқса қизларнинг ўзаро муносабатларидан унумли фойдаланган ҳолда, улар ўртасида балоғатга етмасдан турмуш қуришнинг олдини олиш, никоҳ ёшидаги қизлар ўртасида оила муқаддаслиги, турли муносабатлар, ҳомиладорликка оид жараёнлар ҳақида кенг тушунча бериш мақсадида фаолият олиб бормоқда. Сҳунингдек, ушбу тўгарак зиммасига муҳим маънавий вазифа ҳам юкланган.
Барча ўқув муассасаларида ҳар бир синф, гуруҳ ва курсларда бир нафардан “Ораста қизлар” тўгарагининг раиси сайланди. Мактаб, коллеж-литсей, олийгоҳлардаги ҳар бир синф ва гуруҳда санитар-тарғиботчи вазифасини ўтовчи ушбу тўгарак раисининг фаолиятига бевосита муассасадаги Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти раиси кўмаклашмоқда.