Мамлакатимиз хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” Республика танлови анъанавий ўтказиб келинмоқда.
«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» Республика танловида олима аёллар, ўқитувчи, ихтирочи, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳамда иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.
Танловда ёш бўйича чеклов йўқ.
ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ:
Танловда иштирок этмоқчи бўлган инновацион лойиҳанинг муаллифи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзи яшаб турган ёки фаолият юритаётган туманнинг (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этиши лозим.
Ариза билан бирга топшириладиган барча ҳужжатлар қоғоз шаклда, папкага тўпланган ҳолда тақдим этилади.
Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган ва қўйилган талабларга мос келмайдиган ҳамда бошқа ишлардан кўчирилган (плагиат) материаллар кўриб чиқилмайди.
Танлов бир йилда бир маротаба ўтказилади.