• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

13-15 ёшли  ўсмир қизлар  ўртасида сузиш бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси ҳамкорлигида Бутунжаҳон “Аҳолишунослик куни” муносабати билан  13-15 ёшли  ўсмир қизлар  ўртасида сузиш бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Бугунги кунда ёшлар, айниқса қиз болаларни жисмоний тарбия билан доимий шуғулланишларини одатий турмуш тарзига айлантириш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, эркин фикрловчи, ўзига ишонган ташаббускор қизлар сафини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Донишманд ўзбек халқимиз айтганидек “Соғ танда – соғлом ақл” нақли замирида қизларимиз – миллат давомчиларини тарбиялаб вояга етказувчи  бўлажак она сифатида шаклланишида спортнинг ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигини англатади.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, мамлакатимизда ёш, иқтидорли қизлар билан биргаликда спортчи қизлар сафини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда спортчи қизларнинг кўмагини ташкил қилиш, уларни жамоат ишларига бириктириш ҳамда турли спорт мусобақалари ғолиблари фаолиятини мониторинг қилиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Ушбу жараёнларда иқтидорли, моҳир спорт устаси бўлган, Осиё, жаҳон миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган қизларимиз билан бирга уюшмаган ёшлар ҳам қамраб олинмоқда.

 

Бутунжаҳон “Аҳолишунослик куни” муносабати билан Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган мусобақада Тошкент шаҳрида яшовчи жами 110 нафар уйда ўтирган ўсмир қизлар иштирок этди. Бундан кўзланган асосий мақсад – қизларнинг сув спорти билан оммавий равишда шуғулланишини тизимли ташкиллаштириш, бунинг қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда катта аҳамиятга эга эканлигини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишдан иборат.

 

Ушбу мусобақа чин маънода спорт байрамига айланиб кетди. Очилиш маросимида иқтидорли ўғил-қизлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар мусобақа иштирокчилари ва томошабинларга хуш кайфият улашди. Қизғин бахслар давомида иштирокчи қизларимиз ўзларининг нақадар спортга ошно эканликлари, чаққон ва шижоатлиликларини намоён қилишди.

 

13 ва 15 ёшли мусобақа ғолиблари ўз йўналишларида 1,2, ва 3 ўринларга муносиб кўрилиб ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Бундан ташқари, ўзининг фаоллиги, ғалабага бўлган ишончи ва эпчиллиги учун 10 нафар иштирокчилар номинациялар бўйича муносиб баҳоланди. Қолган барча иштирокчилар рағбатлантирилиб, ҳеч ким совғасиз кетмади. Бундан кўзланган асосий мақсад – қизларнинг сув спорти билан оммавий равишда шуғулланишини тизимли ташкиллаштириш, бунинг қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда катта аҳамиятга эга эканлигини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишдан иборат.

Зеро, қизлар тимсолида биз авваламбор бўлғуси оналарни, халқимиз, миллатимизнинг умиди ва таянчи ҳисобланган келажак авлодни дунёга келтириб, вояга етказадиган наслимиз давомчиларини кўрамиз.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech