• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Эльмира Баситханова Фридрих Эберт фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Кристофа Морни қабул қилди

Жорий йилнинг 18 июль санасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова Фридрих Эберт фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Кристофа Морни қабул қилди. 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўзининг устувор йўналишлар ижросини таъминлашни нафақат миллий контекстда, балки халқаро майдонда ҳам давом эттирмоқда. Мазкур учрашувда ҳам икки томон фаолият йўналишлар бўйича ўзаро тажриба алмашинувга келишиб олинди.

 

Фридрих Эберт фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Кристофа Мор ўз ташкилотининг бугунги кундаги фаолияти, айниқса, аёллар соҳасидаги фаолиятни кенг йўлга қўйишда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик ўрнатиш муҳимлигини маълум қилди.

 

Ўз навбатида Қўмита раиси Эльмира Баситханова Ўзбекистон аёлларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланишида, айниқса, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда халқаро Фридрих Эберт фондини ҳам ҳамкор  сифатида кўришдан мамнун эканлигини билдирди. 

 

Учрашув давомида томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қамраб олувчи қўшма режа ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech