• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази томонидан хотин-қизларни фан ва техника тараққиётининг барча йўналишлари бўйича илмий-амалий изланишлари ҳамда инновацион лойиҳаларини самарали амалга оширишларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ихтирочилик фаолиятини фаоллаштириш борасида халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда келгусида ҳаётга тадбиқ этиш масалаларида халқаро алоқаларни кенгайтириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу масалалар ечими бўйича 14-январь куни соат 10:00да Тошкент шахридаги Турин университетида Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси делегацияси аъзолари иштирокида “Ихтирочи аёллар – фан, инновация, инвестиция” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

“Ихтирочи аёллар – фан, инновация, инвестиция” мавзусидаги давра сухбати доирасида Ўзбекистон Ихтирочи аёллар маркази ва Корея ихтирочи аёллар ассоциацияси билан келишув меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум орқали икки томонлама ихтирочилик, таълим, бизнес ҳамда маданий алоқаларни ривожлантириш мамлакатимиз олима, тадбиркор ва мутахассис аёлларини эришаётган ютуқларини халқаро даражага олиб чиқишга хизмат қилади.

Шунингдек, 15-январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К.Нарбаева ва Корея Ихтирочи Аёллар Ассоциацияси Президенти Юн Мюнхее ҳамда делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича бир қанча масалалар юзасидан келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech