• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Оналар ўлимини бартараф этишда хотин-қизлар қўмитаси раисининг ҳам масъулияти бор

Оналар ўлимини бартараф этишда хотин-қизлар қўмитаси раисининг ҳам масъулияти бор. Бу нималарда кўринишини Э.Боситхонова тушунтириб берди.

 

 

Ўтган йилдан бошлаб ҳар бир шаҳар, туман поликлиникаларида Аёллар маслаҳатхонаси ташкил қилинди. Марказни ташкил қилишдан асосий мақсад хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг соғлом фарзанд кўришлари учун шарт- шароит яратишдан иборат. Форум иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги 2-сон оилавий поликлинасида ташкил этилган Аёллар маслаҳатхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 


Ушбу маслаҳатхоналар билан қўмита қай тарзда ҳамкорлик қилиб аёллар саломатлигига ижобий ҳисса қўшиши мумкин? Бош вазир ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова бу ҳақда шундай фикрларни билдирди.

 


- Ҳар бир туманда шундай намунали Аёллар маслаҳатхонаси бўлиши керак. Унда зарур тиббий хоналар билан бирга аёллар кутадиган, дам оладиган хона бўлиши, она ва бола хонаси албатта бўлиши лозим.

 


Ҳамкорликка келадиган бўлсак, дейлик, бир туманда мингга яқин ҳомиладорлар ва шунча фертиль ёшдаги аёллар истиқомат қилади. Улар ҳомиладорликка, она бўлишга тайёрми? Ҳомиладор аёлларнинг туғруққа монелиги борлари ҳаммаси алоҳида рўйхатга олинган. Бу каби рақамларни нафақат Аёллар маслаҳат маркази раҳбари, балки хотин қизлар қўмитаси раиси ҳам билиши керак. Хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёлларни шифокор қаторида сўраб бориш учун аниқ кунлар белгиланган.

 


Шунингдек, маслаҳатхона қошида ташкил этилган қизлар саломатлиги бўлимида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича маълумот маълумот берилди. Таъкидландики, вилоят миқёсида қизлар ўртасида ўтказилган тиббий кўриклар натижасида уларнинг репродуктив саломатлиги билан боғлиқ қатор касалликлар аниқланган ва натижада 90 га яқини ўз вақтида жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилган.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech