• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Онлайн: Хорманг, офтоб дугоналари

Элмира Баситханова форум доирасида Жомбой туманидаги "Гулнора агро ери" фермер хўжалиги ишчи ходимлари билан учрашди. Бу ерда 20 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилади.

 


- Шу фермер хўжалигида олти йилдан бери ишлаймиз, дала ишларини қиламиз, пилла оламиз, - дейди Каттақишлоқ маҳалласида яшовчи Мирзаева Сурайё. - Ҳар ойда олти юз минг сўмдан зиёд маош оламиз. Ғалладан бўшаган ердан ярим гектарига мош, ловия, картошка экканмиз. Пахта чопганимизга сомон, пилла вақти ун, ёғ берилди. Рўзғоримиз шу ерни орқасидан, шукур.

 


Бош вазир ўринбосари фермер хўжалигида меҳнат қилаётган хотин-қизларга совға-саломлар улашди. «Бош вазир ўринбосари берган адрас, яхши меҳнат қилганимиз учун беришди, деб дугоналаримизга мақтанамиз", дея бир-бирига кўз-кўз қилишди қўлларидаги совғаларини.

 

Шундан сўнг, Э.Баситханова далада меҳнат килаётган аёлларни озроқ вақтларини олишга рухсат сўраб, уларни дала шийпонига таклиф килди. Сухбат давомида оддий аёлларнинг машаққатли меҳнати, аёл курсидами, даладами, каерда бўлмасин оиласининг маънавий посбони бўлиши лозимлиги, меҳнатга муносиб ҳақ тўланса, фермерлар томонидан меҳнат шароитлари яратиб берилса аёллар хаётдан кўнгли тўлиб яшаши мумкинлиги борасида фикр алмашилди.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech