• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Самарқандлик Зулфия мукофоти совриндорлари жам бўлди

Самарқанддаги форум доирасида Ёшлар маркази мажлислар залида вилоятидаги 22 нафар Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорларининг вакиллари ва иқтидорли ва фаол қизлар, имконияти чекланган ёш қизлар ҳамда хотин-қизларнинг сайловолди ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи билан давра суҳбати ўтказилди.

 

 

Тадбирда совриндорларни ижтимоий-сиёсий фаолликка чақириш, масъулиятини кучайтириш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, шунингдек, совриндорларни, мукофотга даъвогарлик қилган номзодларни, ҳудуддаги ижтимоий ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган, фаол бўлмаган ёш қизларни “Қизларжон” клуби атрофида бирлаштириш, улар ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатларни ўрнатиш борасида вазифалар белгилаб олинди.

 

 

Шунингдек, ҳудудлардаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, сайловолди ҳаракатларни мувофиқлаштириш, хотин-қиз номзодлар сонини ва аёлларнинг овоз бериш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш борасида ҳамкорлар билан олиб бориладиган ишлар келишиб олинди.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech