Самарқандда ташкил этилган “Аёллар ижтимоий ҳимояси - ижтимоий фаоллик пойдевори” номли форум доирасида Самарқанд шаҳар Фарход қўрғонида жойлашган Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси фаолияти билан танишилди.
Маълумки, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — ҳар бир инсон ҳаётида дастлабки расмий ҳужжат ҳисобланади. У фуқаролик паспорти каби боланинг шахсини тасдиқлайди. Тадбирда узоқ вақтдан буён набираларига гувоҳнома ололмаётган Самарқанд туманида яшовчи фуқаро М.С.нинг фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.
Матбуот хизмати