• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Вазирларнинг рафиқалари Хотин-қизлар қўмитасининг эзгу ташаббусини қўллаб-қувватлади

Мамлакатимизда кучли ижтимоий ҳимоя тизими мавжуд. Ногиронлиги бор инсонларга, мураккаб вазиятларга тушиб қолганларга, эҳтиёжмандларга алоҳида ёндошув, уларга кўмак беришнинг турли усуллари қўлланилмоқда.

Бироқ, давлат нақадар кучли ижтимоий ҳимоя тизимини яратмасин, бу жараённи жамоат ташкилотларининг, ташаббускор фуқароларнинг инсонпарвар хайрия лойиҳаларисиз мукаммал деб бўлмайди.

 

 


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси йирик бир жамоат ташкилоти сифатида пойтахтимиздаги 100-сонли таянч-ҳаракати нуқталарида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатга мунтазамлик касб этган ҳомийлик мурувват ёрдамларини ташкил этиш ташаббуси билан чиққан эди.


Ушбу эзгу ташаббус Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраевнинг рафиқаси Олима хоним Ҳамраева ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевнинг рафиқаси Ширин хоним Ходжаева томонидан қўллаб-қувватланди ва эндиликда ҳар ойда бир маротаба ушбу мактаб-интернатдан хабар олиш, мунтазам ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилди.

 

 

 


Ҳар иккала вакиламиз жорий йил 24-25 декабр кунлари 100-сонли мактаб-интернатда бўлиб, ҳомийлик ёрдамларини етказдилар ва болажонларимизга байрам совғаларини улашдилар.


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳар иккала хонимларга ва уларнинг оилаларига чин дилдан ташаккур изҳор этади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech