• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

"ҚАЕРДА АЁЛ БЎЛСА, У ЕРДА КОРРУПЦИЯ КАМ БЎЛАДИ..." Ш.Мирзиёев

Кўп асрлар давомида инсониятнинг гўзал ярми - аёлларнинг асосий вазифаси оила аталмиш муқаддас даргоҳни давом эттириш ва оилавий ўчоқни сақлаш эди.

 

Бугунги кун замонавий жамияти аёлларининг роли фақат уй ишлари ва фарзандлар тарбияси билан чекланмайди. Аёллар жамият ҳаётидаги янги ролларини бажонидил бажармоқда ва бу ишда уларга жамиятдаги ўзгаришлар ҳам ҳайриҳоҳ бўлмоқда.

 


Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг 2019 йил 21 июнда бўлиб ўтган йигирманчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ўз нутқида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги аёлларнинг роли ва мавқеини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

 

Президентимиз аёлларнинг ижтимоий –иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талаби эканига алоҳида урғу берди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тажриба сифатида Тошкент шаҳри туманларининг бирига аёл кишини хоким этиб тайинлаш тўғрисидаги таклифи нафақат тенг ҳуқуқлар ва тенг жавобгарлик, балки эркак ва аёлларнинг тенг имкониятларини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг яққол намунасидир. Президентимиз таъкидлаганидек:

 

- “Қаерда аёл бўлса, у ерда коррупция кам бўлади, у ерда одамлар билан мулоқот кўпроқ бўлади”.
Аёлнинг ўткир зеҳни, зукколиги, сезгирлиги ва дипломатик ёндошуви такрорланмас ва бебаҳо хислатдир.

Хозирги технология ва тараққиёт ривожланган бир пайтда замонавий аёл - оила фаровонлигини таъминлайдиган, фарзандларини тарбиялайдиган, севадиган ва ҳимоя қила оладиган, шунингдек ишда ўз вазифаларига виждонан ва масъулият билан ёндашадиган она ва аёл функцияларининг мохирона уйғунлигидир.


Агар биз аёлларнинг мавқеини кўтаришга ва эркаклар билан тенг равишда жамиятни барпо этишнинг барча масалаларида максимал даражада иштирок этишини таъминласак, кўплаб муаммоларимиз ҳал бўлади.

 

Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech