• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ ИЛТИМОСНОМАСИ

Ҳурматли давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар!

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Сизларнинг юртдошларимиз, хусусан аёлларимиз тақдирига бўлган куюнчак ва фидойи муносабатингизни, шунингдек жамиятдаги муаммоларга ижтимоий масъулият билан ёндошувингизни эътироф этади ва қадрлайди.

 

Сизга маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра бугунги кунга қадар Хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида 197 та “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази” ташкил этилган. Барча ҳудудларда бепул телефон тармоғи (1146 ишонч телефони) ишлаб турибди.

 

Биламизки, Реаблитация марказларига ўзаро низолар, оилавий келишмовчиликлардан жабр чеккан, бошига мусибат тушган юртдошларимиз оғир ҳолатларда мурожаат қилишади ёки сиз каби фуқаролик позицияси юқори бўлган инсонлар томонидан марказларга йўналтириладилар.

 

Бироқ, кейинги пайтларда зўрланган, одам савдосидан жабр чеккан, эрта туғруқни бошдан кечирган ёки қотиллик қурбони бўлган хотин-қизлар ҳақидаги ҳолатларни ёритишда, фожеанинг сабабларини бўрттириш, холислик тамойилига амал қилмаслик, шахс ҳақидаги очиқланиши керак бўлмаган маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда ва бу жабрланувчилар ҳамда уларнинг яқинлари орасида турли норозиликларни келтириб чиқармоқда.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Реаблитация марказларида руҳий ва жисмоний тикланиш жараёнларида бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотларнинг хавфсизлиги қонун билан ҳимояланганлигини эслатиб ўтган ҳолда, Сиз азизлардан шахс шаъни ва ҳуқуқи, инсон руҳияти, тақдири билан боғлиқ ахборотларни тайёрлашда профессионал ёндошув ва чуқур тажрибага таяниб, эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишликни илтимос қилади.

 

Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси тизими жабрланган инсонларнинг оғирини енгил қилиш, уларга ёрдам кўрсатиш борасида Сизлар билан қонун доирасида яқин ҳамкорликка тайёрлигини билдиради.

 

Эслатма: Қуйида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни ва улар ҳақидаги маълумотларни ҳимояловчи қонун ҳужжатларига ишоралар келтирилмоқда.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech