• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Аскар Оналарини шарафлаймиз!

Эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини асраётган, ғайрат-шижоати, соғлом тафаккури билан ёшларга ўрнак бўлаётган аскар ўғлонларимизнинг оналарини ҳар қанча шарафласак, эъзозласак арзийди.

Зотан, дилбанди қалбига Ватанни асрашдек муқаддас бурч туйғусини жойлаган, унинг соғлом, баркамол вояга етиши учун бутун борлиғини бахшида этган аёл азиз ва мўътабардир.


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбийларнинг оилалари фаровонлиги, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.


14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муддатли ҳарбий хизматчилар, уларнинг ота-оналари ва ўқувчилар, ёш авлод вакиллари иштирокида “Аскар оналарини шарафлаймиз” номли видеоконференциялар (телекўприк) ўтказилмоқда.

 

 


Ватан ҳимоячилари куни олдидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг оналари, ҳарбий горнизони аскар ва офицерлари, хизматчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этишмоқда.

 

 


Тадбирда мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратилаётган шароит ва имкониятлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.


Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида Ватан посбонларига муносиб шарт-шароит яратиб бериш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

 

 

Натижада ҳарбий хизматнинг мақоми юксалиб, фуқароларнинг мазкур жабҳага бўлган қизиқиши янада ошди.

Фарзанди муддатли ҳарбий хизматни ўташи ота-она учун ҳам, яқинлари учун ҳам фахр ва ифтихорга айланди.

 

 


Тадбирда мамлакатимизнинг турли вилоятларида йигитлик бурчини ўтаётган, тадбирга ташриф буюрган аскарларнинг оналарига вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.


Бадиий жамоалар ва таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech