• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ГЕРМАНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Жорий йилнинг 10 январида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова ҳамда Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонасининг янги тайинланган раҳбари Ронни Хайне ўртасида 2020 йил учун мўлжалланган лойиҳалар режаси муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг апрель–декабрь ойларида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар юзасидан мониторинг ўтказишда ҳамкорлик йўлга қўйилди.

 

 

 

 Қўмита ва жамғарма ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтган йилнинг 26 ноябрь куни Меморандум имзоланган эди.

 

 

 

 

Меморандумга асосан 2020 йилда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш борасида лойиҳаларни тадбиқ этиш ва ҳамкорликда бир неча тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди.

 

 

 

 

Суҳбат давомида жаноб Ронни Хайне ҳамкорликдаги тадбирларнинг аксарияти пойтахтда бўлиб ўтаётгани ва лойиҳаларни кўпроқ ҳудудларда, чекка қишлоқларда ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаб ўтди.

 

Элмира Боситхонова бу каби мулоқотларнинг фақатгина йиғилиб ўзаро суҳбатлашиб тарқалиш учун эмас, балки, Ўзбекистонда қадриятларни асраб қолиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, хотин-қизлар тадбиркорлигини кучайтириш ҳамда юртимиз аёлларининг турмуш тарзи янада яхшиланишига хизмат қилишига ишонч билдирди.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech