• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Видеоселектор оилалар фаровонлигига бағишланди

Бугун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг оила фаровонлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорликни тизимли ташкил этишга бағишланган видеоселектори бўлиб ўтди.

Унда ажримларнг олдини олиш, оилаларда маънан етук фарзандларни тарбиялаш, бу борада Давлатимиз раҳбари илгари сураётган устувор вазифалар ижросини мунтазам таъминлаб бориш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Видеоселлектор якунида «Фахрийлар ибрати» маслаҳат кенгашини сифатли тузиш ва кенгаш аъзоларининг малакасини ошириш, «Йилнинг намунали ёш оиласи» республика танловини ўтказиш, низоли оилалардаги муҳитни муътадиллаштириш, соғломлаштириш мақсадида миллий мезонларни замонавий ёндошувлар билан уйғунлаштириш, янгича механизм – Оилавий медиация усулини фаолиятда кенг қўллаш, “Медиация тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш оила психологияси, оилага кириш, ҳар бир оила аъзоси билан индивидуал иш олиб бориш усуллари, стандартлари ва этика қоидалари юзасидан илмий асосланган йўналишларни жорий этиш, ҳудудларнинг спецификасидан келиб чиқиб долзарб муаммолар юзасидан қисқа муддатли тренинг ва мастер-класслар ташкил этиш, никоҳ ёшидаги йигит ва қизлар билан ишловчи “Оила дорилфунуни” ва “Бўлғувси келин-куёвлар инновацион мактаби” самарадорлигини ошириш чораларини кўриш, 

“Никоҳ шартномаси”ни, учинчи шахс аралашуви билан оила бузиладиган бўлса “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Қонунда чора белгиланганлигини тарғиб этиш каби бир қатор вазифалар юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш белгилаб олинди.

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech