• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ

Куни-кеча Хоразм вилоятида ҳам “Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28 йиллиги байрами муносабати билан ҳарбий қисмларда аскарлик бурчини ўтаётган аскар йигитларнинг  оналари билан байрам тадбири ўтказилди.

 

 

Тадбирни Вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Курбанбаева табрик сўзи билан очиб берди. Ватан ҳимоясидек шарафли йигитлик бурчини бажариб келаётган мард ўғлонларни тарбиялаб вояга етказган азиз онахонларга вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномаси ва эсталик совғалари топширилди.

 

 

Тадбирда шаҳар ва туманлардан ўз фарзандлари ватан олдидаги бурчини адо этиш учун Қуролли кучларимиз сафида хизмат қилаётган 110 нафар мард, жасур аскарларимизнинг оналари иштирок этишди.

     Байрам тадбирига йигитлик бурчини ўтаётган 6 нафар аскар таклиф қилинди.

     Байрам тадбирида вилоятнинг кўзга кўринган эстрада хонандалари иштироки байрам тадбирига жўшқинлик бахш этди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech