• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

РАСМИЙ БАЁНОТ

Бундан бир неча кун олдин даракчи нашрининг сайтида “Хоразмда 21 яшар йигит ўз жонига қасд қилган аёлни қутқариб қолди. У маҳалла фаолининг яқинда кўзи ёриган келини бўлган” номли мақола эълон қилинган эди. Мақолада 21 ёшли йигит ўз жонига қасд қилишга уринган фуқаро С. Ж. ни қутқариб қолгани айтилади. Вазиятни ўрганиб чиққан Республика Хотин-қизлар қўмитаси вилоят бўлими масъуллари ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

“Фуқаро С. Ж.  яхши оила фарзанди, яхши оилага келин бўлган. У билан турмуш ўртоғи Б. М, онаси З. Ж, қайн онаси М. Х, Хазорасп тумани ТБ бош шифокори Баходир Ахмедов, М.Ф.Й. раислари ва Хазорасп туман ва Боғот туман Хотин-қизлар кўмитаси раислари, мутахассислар иштирокида суҳбат қилинганида С. Ж.  бир йилдан бери, яъни 2019 йилнинг бошларидан руҳиятида ўзгариш бўлиб юрганлигини, эрими ёки бошқа бир одам билан жанжал топгиси, болаларини дўппослагиси келишини, кечкурунлари умуман ухлай олмай юришини, ўзини “Полвон” каналига қандай ташлаганини билмаганлигини ё кулиб, ё йиғлаб гапирди.

Унинг онаси З. Ж. ва қайн онаси унинг руҳиятида ўзгаришлар бўлганини билганликларини ва ҳеч кимга айтмасдан, ҳеч кимга билдирмасдан уни зиёратгоҳларга олиб бориб юрганларини, психиатрга даволатиб юрганларини, улар ўртасида умуман оилавий келишмовчиликлар бўлмаганлигини айтдилар.

Хазорасп туман ТБ психиатри Шухрат Каримович Абдримов фуқаро С.Жаббарова билан учрашиб, алоҳида текширув ўтказиб, унинг руҳиятига Мониопал депрессив психоз ташхисини қўйиб, отаси, онаси ва катта акaсининг аризарига асосан даволаниш учун вилоят рухий асаб касалликлари диспансерига Йўлланма берилди”. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech