• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

АЁЛ БЕБАҲО, УНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯСИ ҲАМ АРЗОН ЭМАС

Хотин-қизлар қўмитаси Ўзбекистон аёлларининг барча йўналишлардаги салоҳиятини дунёга намоён этишга, аёлнинг ихтиролари, оламшумул ғоялари, оламни янада гўзаллаштирадиган ташаббусларини очиб беришга масъул ташкилотлардан биридир.


Шу мақсадда, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жорий йилнинг 19 августидан бошлаб илк маротаба “ITWomenUz” – лойиҳасига старт берган эди.


Лойиҳадан кўзланган мақсад хотин-қизларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига жалб қилиш, уларни мобил илова, веб-сайт, дастурий маҳсулотларни яратиш, компьютер графикаси ва дизайнерлик фаолиятига ўқитиш ҳамда дастурчи сифатида шаклланишларига кўмаклашиш орқали фрилансер сифатида бандлигини таъминлашдан иборатдир.


Бу чуқур илмий ёндошувларни талаб этадиган жараён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги қошидаги Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center”, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Тошкент Ахборот технологиялари университети билан яқин ҳамкорлик билан бирга ташкиллаштирилди.

 

 


160 дан зиёд хотин−қизлар иштирок этган лойиҳанинг сўнгги босқичида иштирокчилар ўртасида “Энг яхши мобил илова”, “Энг яхши веб-сайт”, “Энг яхши дастурий маҳсулот”, “АКТ соҳаси бўйича энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши электрон плакат” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

 

 


18 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг конференциялар залида “ITWomenUz” танловида ғолибликни қўлга киритган дастурчи хотин-қизларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситханова ушбу фикрларни билдирди:


“Ушбу инновацион танлов янги замоннинг янги аёлларининг янги нигоҳидир. Умид қиламизки, бу инновациялар нақадар янги бўлмасин, эски муаммоларини ечишга, айниқса аёлнинг оғирини енгил қилиш, унинг дардларига дармон бўлишга ҳам хизмат қилади. Негаки, илмнинг, ҳар қандай эскию янги ғоя ва ташаббусларнинг вазифаси халққа хизмат қилишдир, аслида.
Ушбу танлов аёл зотининг фан ва техника, ахборот комуникация технологиялари йўналишида ўз сўзини айтиши учун майдон вазифасини ўтай олмоқда десак, муболаға бўлмайди.
Аёл бебаҳо зот, шубҳасиз унинг янгича ғоялари ҳам арзон баҳоланмайди. Янги замоннинг, янгича нигоҳли ёш хотин-қизларига омадлар ёр бўлсин!”


Танлов ғолиблари ҳамкорларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

 



Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech