• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“ОНА ТАБАРРУК ЗОТ, АММО У ҚОНУНГА ХИЛОФ ИШ ТУТСА ЖАЗОГА МАҲКУМДИР.”

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган, Самарқандлик оила экани тахмин қилинаётган, қайнонанинг келинни дўппослаётгани видеоси бўйича Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси Самарқанд вилоятига тегишли тартибда сўров жўнатди ва ушбу видеодаги оила бўйича суриштирув ишлари кетмоқда.


Аввало, аёлни эридан, қайнонасидан ва бошқа яқинларидан ҳимоялашга мажбур бўлиб қолинаётган ҳолатлар бот-бот учраётгани ачинарлидир.


Энг муҳими, шуни яхши англашимиз зарурки, болалар бир ота−отанинг ёки битта оиланинг келажаги эмас, миллатнинг келажаги ва ҳар бир бола аввало давлат ҳимоясидадир.

 

Ҳеч ким, ҳатто ота−она, бобо−буви ҳам боланинг онгу тафаккури, мурғак тасаввури ҳамда психологиясига салбий таъсир кўрсатишга, яъни руҳий ёки жисмоний тазйиқ ва босим ўтказишга ҳақли эмас.

 


Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова ушбу видеодаги ҳолат бўйича таассуфда эканини билдирди: “Мен фаолиятим ва ўз инсонийлик позициям нуқтаи назаридан ҳам онани табаррук зот деб биламан, аммо у ўз мажбурияти, ҳуқуқи ва бурчини унутса, қонун олдида жавоб беришга мажбурдир.

 

Келинни дўппослаш, бу жараённи видеога олиш қонун тилида жиноят дейилади.

 

Раҳбар сифатида ҳам, она сифатида ҳам бу жараённи оддий қабул қилишни истамайман. Кўзи зўравонлик манзараларида қотган бу каби болакайларнинг руҳияти келажакда қандай бўлади?

 

Оилада қадр топмаган, инсонийлиги таҳқирланган келиннинг ҳаётга муносабатини, очиқроқ айтганда нафратини тасаввур этиш мумкинми? Бу ҳолатни охирига етиш, қонун доирасида ҳал этиш зарур деб ҳисоблайман.”

 


Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси жамоатчиликка воқеанинг кейинги тафсилотлари бўйича маълумотларни бериб боради.


 

 

Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech