• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Инновация, инновация деймиз, бу сўзнинг маъноси нима ўзи? Инновациялар ҳаётимизнинг барча жабҳалари учун нега керак?

25 декабрь куни МиССиСнинг Олмалиқ филиалида “INNOWOMENWEEK” Тошкент вилояти хотин-қизларининг инновация ҳафталигининг ёпилиш маросими.

Инновация, инновация деймиз, бу сўзнинг маъноси нима ўзи?

Инновациялар ҳаётимизнинг барча жабҳалари учун нега керак?

Таҳлил этадиган бўлсак, инновация бу янгилик, ўзгачалик, шитоб билан ўзгараётган замонда одамларнинг, даврларнинг муаммоларини ҳал этишга илмий ва янгича ёндошув деганидир.

Инсоният янгиликка эҳтиёж билан, янгиланишга муҳтожлик билан яшайди. Чунки, оламнинг табиати ҳам шундай, фасллар каби одамлар янгиланишлар тарафдоридир.

Аёллар табиатидаги инновация бошқа ҳолатлардагидан кўра фойдалироқ бўлади. Чунки, аёлнинг ҳар қандай ғоя ва ташаббусида аввало оиласига, фарзандларига манфаат келтириш устуворлик касб этади.

Шу боис Хотин-қизлар қўмитаси аёлларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, турли жабҳалардаги инновацион ташаббусларини илгари суриш, ғояларни амалиётда тадбиқ этиш ва самарага эришиш борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан:

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент вилояти ва Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 19-25 декабрь кунлари хотин-қизларни инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини тадбиқ этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ишсиз, имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, Хотин-қизлар қўмитаси тизимига инновацион ёндошувларни  жорий қилиш мақсадида “INNOWOMENWEEK” - Тошкент вилояти хотин-қизларининг инновацион ҳафталиги ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида Олмалиқ шаҳрида “TECHNOWOMENUZ”, “MEDICALWOMENUZ”, “BIZNESWOMENUZ” мавзусидаги форум ва ўқув семинарлар ўтказилмоқда. Масалан, “TECHNOWOMENUZ” форумида муҳандис ҳамда дастурчи хотин-қизларнинг салмоғини ва илмий-техник салоҳиятини ошириш, уларни саноат ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларига кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият юритаётган мутахассислар ва хотин-қизлар учун 19-25 декабрь кунлари “Ахборот коммуникация технологиялари” бўйича ўқув машғулотлари ҳамда “Халқаро ва республика танловларида иштирок этиш учун лойиҳаларни тайёрлаш” бўйича ўқув-семинарлар  ташкил қилинди. Шу билан бирга, илм-фан соҳасида изланишда бўлган олима аёлларнинг иқтидорли қизлар билан давра суҳбатлари ўтказилди.

“MEDICALWOMENUZ” форумида хотин-қизларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида эришаётган ютуқларини таҳлил қилинди. Оилада тиббий маданиятни шакллантириш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда уй бекалари ҳамда хотин-қизларнинг билим ва малакаларини ошириш учун 19-25 декабрь кунлари ўқув курслари ташкил этилди. Дори-дармон ишлаб чиқарувчи “Жўрабек лабораторияси” МЧЖ фаолияти ҳамда соҳадаги янгиликлар, инновацион техника ва технологиялар билан хабардорлигини ошириш бўйича ишлар амалга оширилди.

“BIZNESWOMENUZ” форумида хотин-қизларнинг тадбиркорлик ва ҳунармандчилик соҳаларида эришаётган ютуқлари таҳлил қилинди. Тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларнинг инновацион маҳсулотларининг  кўргазмалари ташкил қилинди. Бандлиги таъминланмаган хотин-қизларга устоз-шогирд тизими асосида заргарлик, тикувчилик, гулчилик ва пазандачилик бўйича билимлари оширилди. Тадбиркорлик маркази томонидан  ўз бизнесини бошламоқчи бўлаётган хотин-қизлар учун ўқув машғулотлари ташкил қилинди. Шунингдек, ҳафталик доирасида жиноятчиликка мойиллиги бор аёллар, тарбияси оғир хотин-қизлар учун ҳам алоҳида психологик тренинглар ташкил этилди.

Шунингдек, ҳафталик доирасида Хотин-қизлар қўмитаси тизимидаги фаолият мезонлари, ишлаш услублари ва тизимга янгича ёндошувларни сингдириш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова Тошкент вилоятидаги баъзи ташкилотлар ва маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан жойларга бориб яқиндан танишади. Жумладан,  вилоятнинг “Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги” даҳасида янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинида Хотин-қизлар билан ишлаш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларнинг иш фаолияти ҳамда ҳар бир маҳаллада оила ва хотин-қизлар билан иш олиб бораётган 30 нафар фаол жамоатчи аёлларнинг иш самарадорлиги ўрганилади. Ёрдамга муҳтож, турли ҳаётий мушкул ҳолатларга тушиб қолган хотин-қизларни  тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этиш ҳамда бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ишлари белгилаб олинади.

ФҲДЁ органлари ва “Оила” маркази фаолияти ҳамда ушбу йўналишда хотин-қизлар билан амалга оширилаётган ишлар  натижалари ҳам ўрганилади. Хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ишлар таҳлил қилинади. Жумладан, “Олмалиқ КМК” АЖ, 11-сонли умумтаълим мактаби ва “Гулшан” номли 13 сонли мактабгача таълим муассасасининг, Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасининг бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари фаолиятлари яқиндан ўрганилиб, келгусида инновацион ёндашув билан амалга оширилаётган ишлар келишиб олинади.

Тадбир доирасида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III Республика танловининг вилоят босқичи ўтказилади ва иштирокчиларини ишланмалари, макет ва инновацион маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинади. Ёпилиш маросимида ҳафталик доирасида ташкил қилинган тадбирларда фаол қатнашган хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар ҳамда ўқув курсларида билим олган ва ҳунар ўрганган хотин-қизларга сертификатлар топширилади.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech