• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЮРТИМИЗДАГИ ЙИРИК КОМБИНАТЛАР ҲАМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ ЭЗГУ ТАШАББУСИНИ ИЖОБИЙ БАҲОЛАДИ

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси пойтахтимиздаги  1-сон  “Мурувват” ногирон болалар учун  интернат уйидаги  320   нафар ҳамда  2-сон “Мурувват”  интернат уйидаги 470 нафар имконияти чекланган тарбияланувчилар учун ҳайрия ва ҳомийлик кўрсатишнинг узвий тизимини жорий қилди.

 

Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда Олмалиқ кон металлургия комбинати мутасаддилари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ушбу мурувват ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда,  ҳар икки комбинатдаги Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти раислари вакиллигида 1 ва 2-сон “Мурувват” уйлари тарбияланувчиларига байрам совғаларини йўллади.

 

Бугун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси,  сенатор Элмира Боситхонова 1 ва 2-сон “Мурувват” уйларига Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда Олмалиқ кон металлургия комбинати вакиллари билан биргаликда ташриф буюриб, муассаса болалари томонидан тайёрланган байрам концерт дастурини  кузатди ва болажонларга ҳайрия совғаларини улашди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бекобод туманидаги Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда Олмалиқ кон металлургия комбинати раҳбариятига миннатдорлик билдиради.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech