• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

20-НОЯБРЬ БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА КОНВЕНЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия — болалар ҳуқуқи тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормалари кучига эга бўлган ҳамда келажакка қаратилган энг тўла ва биринчи ҳужжат.

  БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1989 йил 20 ноябрьда бир овоздан қабул қилинган ва унга бугун 30 йил тўлди.

 Конвенсия 1959 йилда қабул қилинган Бола ҳуқуқлари декларацияси қоидаларини ривожлантиради.

 Декларация “Инсоният ўзида мавжуд бўлган энг яхши нарсаларнинг ҳаммасини болаларга беришга мажбур” деб эълон қилган эди.

 Конвенсия эса ушбу Декларация ва бошқа халқаро ҳужжатлардаги болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларни ўзида мужассамлаштирган.

Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия  дунёнинг барча минтақаларидаги халклар учун тенг аҳамиятга эга, асосий мақсади болалар манфаатларини мумкин қадар ҳимоя қилишдан иборат.

У муқаддима, 3 қисм, 54 моддадан иборат. Конвенсияга асосан агар миллий қонунларда балоғат ёши бирмунча эрта белгиланган бўлмаса, 18 ёшга тўлмаган ҳар қандай шахс бола ҳисобланади.

Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия инсоннинг фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуклари йиғиндисидан иборат.

У болалар ўзининг ахлоқий, ақлий ва руҳий қобилиятларини эркин ривожлантириши учун бошқа нарсалардан ташқари соғлиғи ва атроф муҳитнинг хавфсизлиги, тиббий ёрдамга эга бўлиш ва овқатланиш, кийим-кечак, тураржой хусусидаги минимал нормалар билан таъминланиши зарурлигини талаб этади.

Конвенсияга кура, бола ўзининг камол топишида ўзи фаол иштирок этиш, ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эга, бу эса унинг ҳаётига оид масалаларни ҳал этишда ҳисобга олинишини таъминлайди.

Конвенсия боланинг яшаш ва соғлом ривожланиш ҳуқуқига, фарзандликқа олиш билан боглиқ ҳуқуққа, норасо болалар ва қочоқ болалар, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этган болаларнинг ҳуқуқларига оид қоидаларни ўз ичига олади, болаларга ғамхўрлик қилиш ва уларни ҳимоя қилишда оила ва ота-онанинг биринчи даражали роли, болаларга ёрдам кўрсатиш борасидаги мажбуриятини тан олади.

   Болаларни камситмаслик — Конвенсиянинг муҳим тамойилларидан ҳисобланади.

Болалар ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқоди, миллим, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, соғлигининг аҳволи ота-онаси ёки қонуний васийси ёхуд қандайдир бошқа ҳолатлардан қати назар, биронбир камситишларсиз ўз ҳуқуқларидан фойдаланиши керак. Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия  1990 йил 2 сентабрда кучга кирган.

 

Унга Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 9 декабрьда қўшилган. Конвенсияни ратификация қилган ёки унга қўшилган давлатлар уни бажариш юзасидан тадбирлар бўйича Бола ҳуқуқлари қўмитасига мунтазам равишда миллий маърузалар юбориб туради. Ўзбекистон Республикасида ушбу Конвенсияни бажариш бўйича биринчи миллий маъруза 1997 йилда тайёрланди.

 

  Ўзбекистон мазкур Конвенцияга Олий Кенгашнинг 1992 йил 9 декабрдаги Қарорига мувофиқ қўшилган.

 

Конвенция Ўзбекистон учун 1994 йил 29 июлдан кучга кирган.

 

Вазирлар маҳкамасининг қарори билан Конвенция қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури тасдиқланган.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech