• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

АДЛИЯ ВАЗИРИ РУСЛАНБЕК ДАВЛЕТОВ: ЎЗЕК АЁЛИ ЎЗ УСТИДА ИШЛАМАЙ, ҲАЁТИНИ РЎЗҒОР ТАШВИШЛАРИ БИЛАН ЎТКАЗИБ ЮБОРМАСЛИГИ КЕРАК

Аёлларнинг давлат бошқарувидаги ролини кескин ошириш лозим. Бу фикр Адлия вазирлигида ташкил этилган «Адлия вазири ва ёшлар» учрашувида Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов томонидан билдирилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

 

Тадбирда қатнашган ўқувчи қизлардан бири шундай савол билан вазирга мурожаат қилди: «Бугун гендер тенглиги масаласига юқори даражада эътибор қаратиляпти. Адлия вазирлигида аёллар кўп ишлайдими? Бир кун келиб аёл киши ҳам адлия вазири бўлиши масаласига қандай қарайсиз?».

 

Саволга жавоб бераркан, вазир муносиб кадрлар келса, жойини «дарров бўшатиб бериши»ни таъкидлаб ўтган.

 

Аёлларнинг давлат бошқарувидаги ролини оширишнинг кескин тарафдориман. Кескин деган сўзни бекорга айтмадим. Чунки биз давлат, цивилизация нуқтаи назаридан қиладиган ишларимиз кўп.

 

Ўзбек аёли деганда фақат уйда ўтириб, фарзанд тарбиялайдиган, ўз устида ишламайдиган, ҳаётини рўзғор билан бўлиб, ишламай ўтказадиган инсон эмас, янгилик қиладиган, давлат ва жамиятга фойдам тегсин деб ишлайдиган, авлодларни тарбиялайдиган катта куч, деб қарашимиз керак. Ўйлайманки, ҳали бу борада 10 фоиз ҳам иш қилмадик.

 

Эртага сизга ўхшаган чаққон, шаддод қизлар ўсиб келса, биз дарров жойимизни бўшатиб берамиз. Вазирлигимизда, мана, 3—4 бошқарма бошлиғимиз аёл киши, биз бошқармага бошлиқ бўлишга лойиқ яна ким бор деб, доимий излаб ҳам юрамиз. 

Русланбек Давлетов, Ўзбекистон адлия вазири

 

Маълумот учун, 1970—1984 йилларда Ўзбекистон адлия вазирлигига Мамлакат Собировна Восиқова раҳбарлик қилган.

 

МАНБА:  https://daryo.uz/

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech