• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

АЁЛ ҚЎЛИ ВА ҚАЛБИ БИЛАН...

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарорига асосан, республикамизнинг 14 та ҳудудида “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” ташкил этилган эди.

 

Бугунги кунгача мазкур марказларда 18 мингдан зиёд хотин-қизлар тадбиркорлик кўникмалари, миллий ҳунармандчилик, қандолатчилик, тикувчилик, пазандачилик ҳамда хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари бўйича ташкил қилинган қисқа ўқув курсларида билимларини оширдилар.

 

Айни пайтда уларнинг аксарияти ушбу марказда ўрганганларини амалиётда қўллаб, улкан муваффақиятларга эришмоқдалар. Хусусан, яқинда Москва шаҳрида ўтказилган “Руками женщины” халқаро кўргазмасида иштирок этган Тошкент шаҳридаги “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази”нинг илк битирувчилари Сайёра Жўраева ва Мунира Ғаффарова зафар шоҳсупасининг иккинчи поғонасидан жой олдилар.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech