• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

АЁЛЛАР ҚЎМИТАСИ РАҲБАРИ ЗАЪФАРОН РАНГЛИ ШАРФДА: “БУ МЕНИНГ ЗЎРАВОНЛИККА МУНОСАБАТИМ!”

Эслатиб ўтамиз, заъфарон ранг зўравонликка қарши кураш рамзи ҳисобланади.


Аввал хабар берганимиздек, бутун дунёда 25 ноябрдан 10 декабргача “Хотин−қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” халқаро акцияси амал қилмоқда.


Шу муносабат билан 2-декабр куни пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасининг анжуманлар залида халқаро даражада мулоқот бўлиб ўтди.


Мулоқотда дунё иқтисодиётининг ўсиши, инсоният турмуш тарзининг юксалиши, инсон онгу тафаккурининг цивилизацияси каби тарихий узоқ жараёнлар ҳам аёлга муносабатни буткул ўзгартира олмагани, энг ривожланган давлатлардан тортиб ҳали тараққий этмаган давлатларда ҳам аёллар гендер камситилишларга рўбару келаётгани қайд этилди.

 

 

 

Дунёдаги ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида, кўпинча жинсий ҳамкори томонидан физиологик ёки жинсий зўравонликка учраган.

Дунё бўйича 650 миллион атрофидаги турмуш қурган аёллар ва қизлар 18 ёшдан кичикдир. 2017 йил ҳисобига кўра, дунёдаги оламдан кўз юмган ҳар иккинчи аёл ўз партнёри ёки оила аъзолари сабаб ҳалок бўлган.

Дунёдаги одам савдоси қурбонларининг 72% - бу аёллар ва қизлар ҳисобига тўғри келади ва уларнинг учдан тўрт қисми жинсий эксплуатация қурбонларидир.

 

 

 


Таъкидландики, агар аёлга қарши зўравонлик мавзусига чуқурроқ кириб борилса, аёлнинг қул сифатида сотилиши, ўз турмуш ўртоғи ёхуд жамиятнинг бошқа аъзолари томонидан тажовузга учраши, эркакнинг ҳаётидаги айрим салбий ўзгаришлар натижасидаги стресслари аёлни дўппослаш орқали намоён бўлаётгани, арзимас маиший муаммо ёки ўзаро муносабатларнинг низоси жараёнида аёлнинг жонига қасд қилишгача етиб борилаётгани каби мудҳиш жиноятларга дуч келинмоқда.

 

 


Айни масалада дунё ҳамжамияти диалогларида фаоллик кўрсатаётган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг аёлни зўравонлик ва таҳқирлардан ҳимоя қилиш ва унинг қонуний ҳуқуқларини жамиятда тўлақонли таъминлаш борасидаги позицияси Қўмита раиси Элмира Боситхонованинг фикрларида акс этди:


Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси ижтимоий хавфи юқори бўлмаган жиноятни содир этган аёллар билан психолог суҳбатлари натижасида қилмишига пушаймонлик аниқланса уларни кафилликка олиб, ўз оиласи бағрига қайтиши ва жамият ҳаётида тўғри йўлни танлаши учун керакли амалий ишларни олиб бормоқда.


Республикада мавжуд 197 та зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказларига :

жорий йилнинг 1-ноябрь ҳолатига  8 637 нафари аёллар мурожаат қилган.

Шундан:


- 4849 нафар аёлларга психологик ёрдамлар кўрсатилди;
- 3336 нафар аёлларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди;
- 2257 нафар аёлларга тиббий ёрдам кўрсатилди;
- 1 683 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди;
- 760 нафар хотин-қизларнинг кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди.


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 1146 қисқа рақамли "Ишонч телефони"га 3 чорак якунига кўра, 3 минг 728 та мурожаатлар келиб тушган.


Бугунги каби халқаро стандартдаги тадбирлар жараёнида хориж мамлакатларида хотин−қизлар зўравонлигига қарши олиб борилаётган тажрибалар ва уларнинг амалий самараси ўрганилиб, қўллашга муносиблари фаолият доирасида ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

 

 

Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech