• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

АЁЛЛАР МУАЛЛИФЛИГИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ НИМАДА?

Хабарингиз бор, кейинги уч йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси ҳамда Ўзбекистон ихтирочи аёллар маркази ҳамкорлигида "Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси" танлови ўтказилиб келинмоқда.

Танловнинг биринчи босқичидаёқ, фан ва техника тараққиётининг турли йўналишлари бўйича илмий-амалий изланишлар ҳамда инновацион лойиҳа эгалари, ихтирочи, рационализатор ва тадбиркор аёллар ҳамда ўқувчи-талаба қизлар қамраб олинди. Илк босқичда Қўмитанинг туман (шаҳар) бўлимларига 4000 дан зиёд янги лойиҳалар келиб тушди. Сараланган лойиҳалар вилоят, ўз навбатида республика босқичига тавсия эилди.

Айни кунларда (5-7 февраль) Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида ушбу танловнинг якуний босқичи ўтказилмоқда. Унда 300 нафардан зиёд иқтидорли аёллар иштирок этмоқда. Ҳайъат хулосасига кўра энг сара лойиҳа муаллифларини тақдирлаш маросимида турли номинациялар бўйича совриндорлар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан диплом, статуэтка ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали тақдирланади.

Танлов доирасида иштирокчиларнинг ишланмалари, макет ва инновацион маҳсулотлари бўйича кўргазма ҳам ташкил қилинди.

Иштирокчиларнинг ижодий ишларини бирма-кўриб чиқар экан, "Аёлларимизнинг ташаббускор, керакли ва муҳим ғоялари борлиги мени қувонтирди. Бу танлов сиз каби истеъдодларга кўплаб имкониятлар эшигини очади. Барчангизга омад тилайман",- деди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова.

Дарҳақиқат, танловда ўн ёшли, аммо йигирмадан ортиқ шогирдларга эга, ижодий ишлари чет давлатларига сотувга чиқарилган иштирокчилар ҳам қатнашмоқда.

Ўйлаймизки, "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да 100 нафар хотин-қизларимизнинг ғолиб топилган ҳар бир инновацион лойиҳаси Ўзбекистон аёлларининг илмий салоҳиятини тарғиб этиш билан бир қаторда, халқимиз ҳаёт тарзини, хусусан аёлларимизнинг оғирини енгил қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Айни вақтда танлов қизғин давом этмоқда. Ғолиблар ва уларнинг ютуқлари, ғоя, лойиҳа ҳамда ихтироларининг амалий аҳамияти борасида батафсил тўхталамиз.

Танловдан лавҳалар

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech