• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ҲАМДАРДЛИК

Хотин-қизлар қўмитаси 2020 йил 14 январь куни юз берган автоҳалокат сабаб оламдан ўтган Манзурахон Азизованинг оила аъзоларига, фарзандларига, шогирдларига, бутун Наманган халқига ҳамдардлик билдиради.


Манзурахон Азизова 40 йиллардан буён Наманган аҳлининг хизматидаги меҳнаткаш, камтар, талабчан раҳбар сифатида республика фаоллари ўртасида ҳам обрў-эътиборга эга эди.
2008 йилда Учқўрғон туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2009-2015 йилларда Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаб вилоят аёллари ҳаётининг янада яхшиланишига, тизимнинг ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди.
2017 йилдан Учқўрғон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди.


Манзурахон Азизова моҳир шифокор, тажрибали раҳбар сифатида юзлаб шогирдларни тарбиялади. Ишлаганда ҳам бор салоҳиятини сафарбар этиб, ўта фидойилик билан ишлай олди. Одамларга очиқ юз ва хушмуомалада бўлди.
Чуқур ҳамдардлик ила Манзурахон Азизованинг руҳи шод, охирати обод бўлишини Яратгандан тилаймиз!

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech