• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

АНДИЖОННИНГ ЭНГ ЗЎР ОИЛАСИНИ БИЛАСИЗМИ?

Жамият тараққиёти, маънан баркамол ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни беқиёсдир. Шу маънода, мамлакатимизда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, никоҳ муқаддаслигини ёш авлод онгига сингдириш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини кучайтириш бўйича самарали иш қилинмоқда. Хусусан, биргина “Оила” тушунчасининг Асосий Қонунимизда алоҳида эътибор қаратилиб, унинг жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамлаб қўйилгани фикримиз тасдиғидир.

 

Статистик маълумотларда қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатимизда 8 миллионтадан ортиқ оилалар бор. Уларнинг 2 миллионтадан зиёди эса ёш оилалар саналади. Бинобарин, жамиятнинг келгуси тақдирини оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит белгилаб беришини инобатга олсак, барқарор ва фаровон мамлакат негизини, аввало, мустаҳкам оилалар ташкил этиши ойдинлашади.

 

Бугун Андижон шаҳрида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармаси, “Нуроний” жамғармаси бўлими, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят “Маҳалла” кенгаши ҳамкорлигида бўлиб ўтган “Ибратли оила” кўрик-танлови вилоят босқичида бу ҳақда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

Айтиш керакки, кўрик-танлов қуйи босқичларида 3000 тадан ортиқ, ҳудудий босқичларда эса 300 тага яқин оилалар вакиллари қатнашди.

 

Қизғин ва муросасиз кечган вилоят босқичи беллашувларида марҳаматлик Ўтановлар оиласи ғолиб, деб топилди. Шунингдек, бошқа иштирокчилар 13 номинация бўйича тақдирландилар.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech