• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида “Ёш оилалар ва қизлар” Республика конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5325-сонли Фармонига илова қилинган комплекс чора-тадбирлар Дастурининг 25-банди ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда “Халқаро ёшлар” куни муносабати билан 2018 йил 14 август соат 10.00 да Ўзбек Миллий Академик драма театрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида “Ёш оилалар ва қизлар” Республика конференцияси ўтказилди.

Конференция доирасида “Мен ҳам етакчи бўламан” шиори остида “Депутатликка старт” мавзусида ижтимоий-сиёсий фаол аёллар билан очиқ мулоқот, “Ким нимага қодир?” ёш хотин-қизларнинг тадбиркорликка қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бизнес режа тақдимотлари, “Илм-фан келажак пойдевори” шиори остида “Оилам китоб ўқийди” акцияси ўтказилди.

Мазкур тадбирда 400 нафарга яқин касб-ҳунарга ва тадбиркорликка қизиқиши бор фаол қизлар ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри маҳаллаларининг фаол бўлмаган қизлари иштирок этди. Шунингдек, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ваРеспублика “Ҳунарманд” уюшмасининг турли йўналишларда фаолият юритаётган 14 нафар тадбиркор ва ҳунармандлари иштирокчи қизларга тадбиркорлик фаолиятини қандай йўлга қўйганликлари, бу борадаги қийинчиликларни қандай енгиб ўтганлиги, мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имтиёзлар ҳақида, ҳамда бугунги кундаги фаолияти тўғрисида тақдимотлар қилишади, маҳорат дарслари ўтишди. Қолаверса, ҳунармандларнинг қўл меҳнати билан яратилган ишлари кўргазмаси ташкил қилиниб, бирор бир ижод намунасининг қандай босқичларда, қай тариқа яратилишини амалда кўрсатиб, маҳорат дарслари ўтишди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ушбу тадбирдан кўзланган мақсади – давлат ва жамият ривожида нафақат ижтимоий-сиёсий фаол қизларнинг ўрнини мустаҳкамлаш, балки уюшмаган, иш билан банд бўлмаган қизларнинг орзу-мақсадларини амалга оширишга кўмаклашиш,улар орасидан бирор соҳа ёки касбга иқтидори борларини излаб топиш, касб-ҳунарга йўналтириш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаб, уларни жамиятнинг ижтимоий-сиёсий фаол шахсларига айлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech