• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ОТА-ОНА БЎЛМАСА......

Ижтимоий тармоқларда таниқли актриса Мадина Мухторованинг ўғли Мирфаёз билан боғлиқ видео тасвир тарқалиши билан Ўзбекистон Хотин─қизлар қўмитаси ҳар қандай кўринишдаги зўравонликка қарши эканлиги бўйича муносабат билдирмоқчи бўлиб том маънода қўлимизга қалам олар эканмиз, Мухторовлар оиласи янги видео тасвир эълон қилар ва биз қаламимиз “синганча қолавердик”...

 

Ўзбекистон Хотин─қизлар қўмитаси матбуот котиби Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланиб вазият бўйича олиб борилаётган суриштирув−тергов ишлари бўйича маълумот олди. Айни пайтда Юнусобод туман прокуратураси ушбу ҳолат бўйича жиноят иши очди.

 

Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ота−она” деган нақл бежиз эмаслигини кейинги пайтда оилаларда содир бўлаётган зўравонлик ва жиноятлар фонида яна−да чуқурроқ англаб етдик. Минг йиллар давомида халқимиз томонидан оилада шакллантирилган оқибат ва ҳурмат анъаналарига путур етса, қўни−қўшничилик ришталари узилса қандай таназзуллар юз беришини гувоҳи бўляпмиз. Ҳар биримизнинг юрагимиздан не оғриқли ўйлар ўтаётгани фақат ўзимизга аён.

Бир нарсани таъкидлаб ўтишни истар эдик, жуда ёмон воқеанинг гувоҳи бўлдик, ваҳшийлашиб кетаётганимиздан ичимизга қўрқув тушди.

Лекин баъзи сайтлар “зерикарли ташкилот” деб атаётган Хотин−қизлар қўмитаси ходимлари ҳар куни  оилада аёлга, онага, фарзандга нисбатан зўравонлик содир этилган юзлаб воқеаларга дуч келади.

Уларни ўрганиш ва муаммони ҳал қилиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда ҳамда сезиларли натижаларга эришмоқда. Аммо бундай воқеаларнинг ҳар бирини кенг оммага эълон қилиш имконсиздир. 

 

Ўзбекистон Хотин─қизлар қўмитаси оилада ёки жамиятда зўравонликка учраган аёллар ва болаларни қўрқувга тушмасликка чақиради ва республика бўйича 197 та реабилитация ва мослаштириш марказларининг эшиклари чорасиз қолган ҳамюртларимиз учун доимо очиқлигини эслатиб ўтади.

Агар сизнинг маҳаллангизда оилада зулм кўраётган аёллар ва болалар борлигини билсангиз 1146 қисқа ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

 

Унутманг, азиз аёллар, сиз ва фарзандингиз биз учун қадрлисиз!

 

 

Ўзбекистон Хотин─қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech