• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

БИР ОИЛАНИ АСРАБ ҚОЛИШ ҲАМ НАТИЖА: ОҲАНГАРОНДА 2019 ЙИЛДА ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШ 11 ТАГА КАМАЙГАН

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги 31-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, ажримларнинг, шунингдек, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирга ҳудудда истиқомат қилувчи ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, маҳалла фуқаролари, МФЙ вакиллари жалб этилди.

Давра суҳбатида ибратли оилалар ҳам иштирок этиб, ўзларининг ҳаёт тажрибалари, оилани мустаҳкамлаш сирлари билан ўртоқлашди. Тадбир доирасида ажрим ёқасида бўлган 2 та оила муҳити ва ўзаро муносабатлари мўътадиллаштирилди.

Айтиш керак, туманда ажралишлар сони 2018 йилда 81 тани ташкил этган бўлса, ўтган 2019 йилда 70 та ҳолат қайд этилган (11 тага камайган).
Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 2018 йилда 14 та бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 9 тани ташкил этган (5 тага камайган).

Тадбирда туман прокурори Иқбол Қамбаров, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Насиба Ғофурова, “Оила” маркази раҳбари Ғофур Хусеинов, “Нуроний” жамғармаси раиси Абдураззоқ Уролов ҳамда Халқ қабулхонаси ва сектор вакиллари иштирок этиб, ибратли оила вакилларига китоблар совға қилишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech