• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

"БОЙСУН БАРАКА ЧЕВАРЛАРИ"ДА 150 НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ИШЛИ БЎЛДИ

Бойсун туманида тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжаллаган “Бойсун барака чеварлари” корхонаси иш бошлади. Бойсун туманида яшовчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мажмуада 150 та янги иш ўрни яратилди.

 

Корхонанинг тақдимот маросими қишлоқ одамлари учун чинакам байрам тусини олди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят ва туман ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар қатнашди.

 

Енгил конструкцияли қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда 1 ой муддатда қуриб битказилган мазкур мажмуада кийиниш, ювиниш, ошхона, дам олиш ва тиббиёт хоналари,  ошхона жиҳозлари каби зарур шароитлар муҳайё этилган. Энг муҳими, корхона Хитой, Туркия ва Японияда ишлаб чиқарилган энг замонавий тикув машинаси ҳамда дастгоҳлари билан жиҳозланган. Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш ишларига 1,7 миллиард сўмликка яқин маблағ йўналтирилди.

 

Давлатимиз раҳбарининг 5 та муҳим ташаббуси ижроси, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу корхонада келгусида ишчилар сонини 300 нафарга етказиш кўзда тутилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида, аввало, аҳоли зич яшайдиган, меҳнат ресурслари кўп ҳудудлар танлаб олиниб, узоқ қишлоқ аёлларининг бандлигини таъминлашга эришилмоқда. Мазкур мажмуаларда асосан трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, хорижга экспорт қилиш назарда тутилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech