• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

БУ ДУНЁДА ҲУЖЖАТ КЕРАК...

Эътиборсиз ва лоқайд одам учун кун ўтса бўлди. Агар ундай одамнинг ҳаёти бир маромида кечаверса, лоқайдлиги янада ортиб, бора-бора эринчоқ, ҳатто ўз бошидаги қорни ўзи курашга ҳам ярамайдиган даражага бориб қолиши мумкин.

 

Аммо бундай инсонларнинг нафақат ўз тақдири, балки фарзанди тақдирига ҳам лоқайд боқишини, ҳатто уларга ҳаётда керак бўлувчи энг муҳим ҳужжат — туғилганлик ҳақида гувоҳномани ҳам ўз вақтида олмаслигини қандай оқлаш мумкин?

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ФҲДЁ органлари билан ишлаш бўлимидан хабар қилишларича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида республика бўйича шаръий никоҳ асосида яшаётган 21 минг 219 та оиланинг қонуний никоҳи қайд этилиб, туғилиши ўз вақтида ФҲДЁ органлари томонидан белгиланмаган 13 минг 438 нафар болага туғилганлик тўғрисида далолатнома (метрика) ёзиб берилган. Мана шу рақамларнинг ўзиёқ айрим ота-оналар нафақат ўзларининг никоҳларини қонуний асосга ўтказишга, балки туғилиб, анча ёшга бориб қолган фарзандларига уларнинг борлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатни олишга ҳам лоқайд қарашларини исботлайди.

 

Яқинда Қоракўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан худди шундай шаръий никоҳ асосида яшаётган фуқаролар Мангли Қурбонов ва Садоқат Рўзиқулованинг никоҳи қонунийлаштирилди. Шунингдек, 2013 йилда туғилган фарзандига оталик белгиланиб, 2017 йилда туғилган яна бир фарзанди Санжана Бекмуратовага туғилганлик ҳақида далолатнома берилди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech