• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

БУХОРОДА “ҚИЗЛАР ОВОЗИ” ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Бухоро шаҳрида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Бухоро шаҳар ИИБ ҳамкорлигида “Қизлар овози” форуми бўлиб ўтди.

 

Анжуманда фаолияти йўлга қўйилаётган “Қизлар овози” платформасининг мақсади ҳамда вазифалари нималардан иборат эканлиги, шунингдек, платформа йўналишлари ва режалари хусусида сўз борди.

 

— Қайси жамиятда қизларнинг сўзи тингланса ва уларнинг фикри инобатга олинса, ўша жамиятда тараққиёт бўлади, — деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Ёш оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Гулчеҳра Ашурова. — Бугун мамлакатимиз аҳолисининг 49 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Демак, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, иқтидори ҳамда салоҳиятини юзага чиқариш муҳим масала ҳисобланади. Шу маънода, олтита йирик лойиҳадан иборат “Қизлар овози” платформаси орқали ҳар бир вилоятда турли муаммоларни бартараф этишга қаратилган лойиҳалар учун грантлар ажратилади.

 

Форумда ушбу клуб раҳбарлиги учун ҳам номзодлар ўқиб эшиттирилди. Уларнинг ҳар бири ўзининг аниқ таклиф ва мулоҳазалари билан чиқишди. Якунда Шаҳризода Исломова очиқ овоз бериш йўли орқали “Қизлар форуми” платформаси раҳбарлигига сайланди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech