• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

БУХОРОЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ЕЧИШДА ЯНА БИР МУҲИМ ЯНГИЛИК

Эндиликда шаҳар ва туманлардаги Аёллар ижтимоий мослашув реабилитация марказлари ходимлари хотин-қизлар муаммоларини инновацияга асосланган усулда ҳал қилишади. Аниқроғи, марказга бирор муаммоси, дейлик, фарзандини болалар боғчасига рўйхатга қўйдириш, бандлик масаласи ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун юридик маслаҳат олиш борасида мадад сўраб келган хотин-қизлар «Ucell» компаниясининг энг юқори тезликдаги мобиль интернет модемларидан фойдаланган ҳолда муаммоларини тезкор, қулай ва осон тарзда ечиш имкониятига эга бўлишди. Бунинг учун компания томонидан 12 дона интернетга уланган USB-модемлар бепул тарзда марказларга топширилди. Бу жиҳат  3 февраль куни «Ucell»  компанияси Бухоро вилоят марказий офиси ташкил топганлигининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган анжуманнинг эътиборли воқелигига айланди. Бухоро шаҳридаги хотин-қизлар тадбиркорлик марказида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар ва туманлар хотин-қизлар қўмиталари масъуллари, компания вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирок этишди. Унда компания ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик электрон маълумот алмашинувида ҳам ижтимоий реабилитация марказларининг ишини осонлаштириши, ҳудудларда хотин-қизларнинг маиший муаммоларини бартараф этишда мобиль технологиялар соҳасидаги энг замонавий трендларни ҳисобга олган ҳолда янада ўзига хос тарзда ёндашишда жуда қўл келиши алоҳида таъкидланди. «Ucell» компанияси мутасаддиларига беғараз ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech