• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

БУХОРОЛИК ТАДБИРКОР АЁЛ ИККИ ГЕКТАРЛИ ИССИҚХОНАСИДАН ҚАНЧА ДАРОМАД ОЛМОҚЧИ?!

Бухоро шаҳридаги “Моҳи хосса” МФЙда яшовчи тадбиркор аёл Амина Одилова Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкидан олган жами 1 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредити эвазига 2 гектарлик иссиқхона ҳамда музлаткич қуришни ният қилган эди. Бугун бир гектарлик майдонда тантанали равишда фаолият бошлаган янги иссиқхонада 20 нафар хотин-қиз ишли бўлди.

 

Бу ерда ишчиларнинг дам олиши ва овқатланиши учун замонавий жиҳозланган ва барча шарт-шароитга эга хоналар мавжуд.

 

Тадбиркорнинг айтишича, у бир мавсумда 100 тоннагача сабзавот ҳамда полиз экинларини йиғиб олиб, Россия Федерациясига экспортга йўналтиришни мақсад қилган. Келгусида маҳсулотни қайта ишлашни ҳам йўлга қўймоқчи. Бу эса яна кўплаб қўшимча иш ўринлари яратилади, нафақат ўзининг, балки кам таъминланган маҳалладошларининг ҳам ҳаётига барака киради, қанчадан-қанча оилалар фаровонлашади, деганидир.

 

Очилиш маросимида Бухоро шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ходимлари ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмаси вакиллари иштирок этди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech