• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЧИҚИНДИХОНАДАГИ ОИЛА ТАҚДИРИ

ЧИҚИНДИХОНАДАГИ ОИЛА ТАҚДИРИ

2020 йил 17 февраль куни ижтимоий тармоқларда чиқиндихонада яшаётган оила шароити ва ишчи кучи сифатида фойдаланилаётган болаларнинг видеоси тарқалди. Бу ҳолат жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

Тезкорлик билан тузилган ишчи гуруҳ ушбу оиланинг яшаш тарзини ва муаммоларини ўрганди. Тасвирга олинган жой Фарғона шаҳри, “Истиқлол” МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси, 37 ҳамда 41-уй оралиғида жойлашган чиқиндихона бўлиб, у ерда Олтиариқ туманида доимий рўйхатда турувчи Олмахон опа Холматова қизи, куёви ва вояга етмаган тўрт нафар набиралари билан яшаб келаётгани аниқланди.

Бу оила “Maxsus garant avtoservis” МЧЖ раҳбари И.Исроилов томонидан ушбу манзилга жойлаштирилган, оила аъзолари чиқиндихонани тозалаш эвазига тирикчилигини ўтказиб келган. Суҳбатда оиладагилар ўзлари истиқомат қилган тумандан даромадли иш тополмаганлигини, ҳозирда чиқиндихонани тозалаш орқали топаётган даромадидан қониқаётганини маълум қилган.

Сиз тасвирда кўрган болалар ҳали мактаб ёшида эмас, лекин мактабгача таълим муассасасига ҳам бормайди.

Ишчи гуруҳнинг якуний хулосасида: ушбу оиланинг Олтиариқ туманида уйи борлиги боис ўзларининг муқим яшаш жойига кўчирилиши, болаларнинг боғчага бориши, оила боқувчиларининг иш билан таъминланишида туман мутасаддилари томонидан амалий ёрдам берилиши маълум қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг, ушбу оиланинг ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида яна батафсил тўхталамиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech