• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Д И Қ Қ А Т, Э Ъ Л О Н !!! ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ 2019 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ТАДБИРКОР ҲАМДА ФЕРМЕР АЁЛЛАРИНИ АНИҚЛАШ МАҚСАДИДА “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАДБИРКОР АЁЛИ” ВА “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФЕРМЕР АЁЛИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ !

Кўрик-танловда илғор натижаларга эришган, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган тадбиркор ҳамда фермер хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин.

 

Мазкур кўрик-танловни ўтказиш орқали қуйидаги натижаларга эришилиши кўзда тутилган:Мазкур кўрик-танловни ўтказиш орқали қуйидаги натижаларга эришилиши кўзда тутилган:

  • ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳитини яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ҳамда аҳамиятини ошириш;
  • тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг касбий маҳорати ҳамда билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш;
  • тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш;
  • тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш ҳамда уларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларига кўмаклашиш;
  • хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, кўпчиликка ўрнак бўлаётган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли” ва “Йилнинг энг яхши фермер аёли” кўрик-танлови 3 босқичда ўтказилади:

 

туман (шаҳар) босқичи ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказилади;
ҳудудий босқич, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида;
республика босқичи декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида.

Кўрик-танловнинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичи ғолиблари туман (шаҳар) ва вилоятлар ташкилий қўмиталарининг махсус диплом ва совринлари билан тақдирланади.

Вилоят босқичида 2 та йўналиш бўйича фақат биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар (ҳар бир ҳудуддан 2 нафардан иштирокчи) Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

 

Республика босқичининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги совринлар топширилади:

1-ўрин ғолибига диплом, статуэтка, эсдалик совға;
2-ўрин ғолибига диплом, статуэтка, эсдалик совға;
3-ўрин ғолибига диплом, статуэтка, эсдалик совға;

 

Барча иштирокчилар сертификатлар билан тақдирланади.
Шунингдек, “Энг фаол “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” раҳбари” қўшимча номинацияси ғолиби ташкилий қўмитанинг махсус дипломи ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.

Республика босқичида 1-ўринни олган 2 нафар иштирокчи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг “Йил аёли” лойиҳаси доирасида тақдирланади.

Танловда иштирок этишни истаганлар танлов низомида қайд этилган ҳужжатларни жорий йил 25 ноябргача туман Хотин-қизлар қўмиталарига топширишлари шарт! (Низом иловаси)

 

Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

Танлов бўйича саволлар бўлса, ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталарига бориб ёки қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси: (61) 222-72-05;
Андижон вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (74) 223-25-60;
Бухоро вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (65) 224-27-62;
Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (72) 226-65-07;
Қашқадарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (75) 221-17-04;
Навоий вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (79) 229-62-56;
Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (69) 227-23-33;
Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (66) 230-24-44;
Сирдарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (67) 225-37-64;
Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (76) 224-01-48;
Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (71) 232-80-74;
Фарғона вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (73) 244-05-10;
Хоразм вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (62) 223-00-84;
Тошкент шаҳри Хотин-қизлар қўмитаси: (71) 210-01-71.

 

Танловнинг Марказий ташкилий қўмитаси қуйидаги манзилда фаолият юритади: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзакалон Исмоилий кўчаси, 1-“Г”уй, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси.

Боғланиш учун телефонлар: +99871 202-08-67; +99894 682-27-06.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech