• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Давлатимиз рахбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган байрам нутқида хақиқий аҳволни аёллар билишини таъкидладилар:

“... Бешинчидан, хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида ҳуқуқий тенгликни мустаҳкамлашга мамлакатимизда жиддий эътибор берилмоқда.

 

Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари бутунлай янгитдан ташкил этилгани, уларга қўшимча ваколат ва имкониятлар берилиб, тўлақонли фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратилгани бу йўлда янги қадам бўлди.

 

Жорий йилда Конституциямизнинг 46-моддасига асосан “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Мазкур қонунларни изчил амалга оширишда парламент ва жамоатчилик назорати ниҳоятда зарур, деб ўйлайман.

 

Келгусида ҳам оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш давлатимизнинг диққат марказида бўлади.

 

Кейинги пайтда кўплаб аёлларимиз давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт, молия-банк, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа соҳаларда масъул раҳбарлик лавозимларига кўтарилмоқда.

 

Ўзингиз айтинг, жойларда одамларнинг дарду ташвишларини, оила ва маҳалладаги аҳволни ким ҳаммадан кўра кўпроқ билади, ким ҳаммадан яхшироқ ҳис қилади? Албатта, ҳурматли ва меҳрибон аёлларимиз эмасми?

 

Ҳеч шубҳасиз, ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ҳал этишда, бошқарув самарасини оширишда опа-сингилларимизнинг ўрни ва таъсири жуда катта. Шунинг учун биз хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, уларга турли масъул вазифаларни ишониб топширишга қаратилган сиёсатни янада фаол давом эттирамиз”.

 

 

Ўзбекистон Хотин−қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech