• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III Республика танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази мамлакатимиз иқтидорли хотин-қизларини “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III Республика танловида қатнашишга таклиф қилади.

 

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III Республика танловида олима аёллар, докторант, ўқитувчи, талаба, ўқувчи, муҳандис, дастурчи, шифокор, фармацевт, тадбиркор, ҳунарманд ҳамда бошқа соҳаларда ихтирочилик, рационализаторлик ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоялари ҳамда лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.

 

Танловда қатнашиш ниятида бўлган хотин-қизларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги туман (шаҳар) Хотин-қизлар қўмиталари томонидан 2019 йилнинг 10 ноябридан 30 ноябригача ҳафтанинг душанба – жума кунлари соат 9.00 дан 17.00 гача қабул қилинади.

 

Танловда ёш бўйича чеклов йўқ.

 

ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ:

1. “Энг яхши ихтиро”;

2. “Энг яхши фойдали модель”;

3. “Энг яхши саноат намунаси”;

4. “Энг яхши рационализаторлик таклифи”;

5. “Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси”;

6. “АКТ соҳаси бўйича энг яхши инновацион лойиҳа”;

7. “Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича)”;

8. “Иқтидорли қизнинг истиқболли инновацион ғояси”;

9. “Энг яхши бизнес лойиҳа (иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича)”;

10. “Омадли старт (ўз инновацион лойиҳаси асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқчи бўлаётган хотин-қизлар учун)”;

11. “Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси”;

 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган иқтидорли хотин-қизлар ўз номинацияларига оид ҳужжатларни тегишли иловаларда белгиланган шаклда ўзи яшаб турган ёки фаолият юритаётган туман (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этишлари лозим:

 

1. “Энг яхши ихтиро” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 1-иловада;

2. “Энг яхши фойдали модель” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 1-иловада;

3. “Энг яхши саноат намунаси” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 1-иловада;

4. “Энг яхши рационализаторлик таклифи” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 1-иловада;

5. “Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 1-иловада;

6. “АКТ соҳаси бўйича энг яхши инновацион лойиҳа” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 1-иловада;

7. “Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича)” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 1-иловада;

8. “Иқтидорли қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 1-иловада келтирилган.

9. “Энг яхши бизнес лойиҳа (иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича)” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 2-иловада;

10. “Омадли старт (ўз инновацион лойиҳаси асосида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган хотин-қизлар учун)” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 2-иловада;

11. “Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси” номинациясида қатнашиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 3-иловада.

 

Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган ва қўйилган талабларга мос келмайдиган ҳамда бошқа ишлардан кўчирилган (плагиат) материаллар кўриб чиқилмайди.

 

Танлов бўйича саволлар бўлса, ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталарига бориб ёки қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси: (61) 222-72-05;
  • Андижон вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (74) 223-25-60;
  • Бухоро вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (65) 224-27-62;
  • Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (72) 226-65-07;
  • Қашқадарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (75) 221-17-04;
  • Навоий вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (79) 229-62-56;
  • Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (69) 227-23-33;
  • Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (66) 230-24-44;
  • Сирдарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (67) 225-37-64;
  • Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (76) 224-01-48;
  • Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (71) 232-80-74;
  • Фарғона вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (73) 244-05-10;
  • Хоразм вилояти Хотин-қизлар қўмитаси: (62) 223-00-84;
  • Тошкент шаҳри Хотин-қизлар қўмитаси: (71) 210-01-71.

 

Танловнинг Марказий ташкилий қўмитаси қуйидаги манзилда фаолият юритади: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзакалон Исмоилий кўчаси, 1-“Г”уй, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси.

 

Боғланиш учун телефонлар: +99871 202-08-58; +99871 202-08-38; +99890 126-58-07; +99893 171-70-17, +99894 682-27-06.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech