• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЭНДИ ИМТИЁЗНИНГ ЎЗИ КИФОЯ ЭМАС (4-қисм)

Комиссия томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларини йўналишлари бўйича олий ўқув юртларига тақсимлаш тартиби белгиланди.

 

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўтган йилларда мукофот совриндорлари олий таълимнинг фақатгина бакалавриат босқичига имтиёзли тарзда қабул қилинган. Янгиланган Низомда “бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига” қабул қилиниши белгиланган эди. Шундан келиб чиқиб, сўнгги пайтларда жамоатчилик томонидан асосан “Зулфия мукофоти соҳибаси бакалавриат босқичини қачон битирган бўлишидан қатъи назар, магистратура босқичига қабул қилинаверадими?” деган савол кўплаб берилмоқда.

 

Бу саволга Комиссия қуйидагича изоҳ берди:

 

Низомда “бакалавриат талабалари эса” деган жумлага урғу бериш тавсия этилади. Демак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5389-сонли Фармони қабул қилинган даврда ва ундан сўнг бакалавриат босқичида ўқиётган мукофот соҳибалари олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилинади, Фармон қабул қилинишидан аввал бакалавриатни битириб кетган совриндор қизларнинг магистратурага имтиёзли қабул қилиниши назарда тутилмайди.

 

Шунингдек, келгусида олий ўқув юртига кирадиган совриндорларни шунчаки умумий рўйхат асосида эмас, балки ҳудудий ва Республика комиссияси олий ўқув юртига имтиёзли қабул қилиниши лозим бўлган ҳар бир Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорининг иқтидор ҳамда салоҳиятини, мукофотга сазовор бўлишидаги асосий омилларни, йўналишлари бўйича мослигини чуқур ўрганади ва олий ўқув юртларига тақсимлашни (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда) Республика комиссияси йиғилиши қарори билан амалга оширади.

 

(Давоми бор).

 

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАНЛОВЛАРИГА ОЧИҚЛИК БЕГОНА ЭМАС

ЯНА ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА: ТАЛАБГОР ТАНЛОВГА ҚАЕРДАН ҚАТНАШСИН? (2-қисм)

НОАНИҚЛИКДАН АНИҚЛИККА: ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТАЪКИДЛАЙДИ (3-қисм)

КОМИССИЯДА “ИМТИЁЗГА ТЕГМАНГ!” ДЕЙИШ ИМТИЁЗИ БОР (5-қисм)

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БЎЙИЧА АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ БЎЛДИ? (6-қисм)

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech