• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ГУЛЖАМОЛ АСҚАРОВА: АЁЛЛАР ҚЎМИТАСИДА ИШЛАШ ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ИМКОНИ ДЕГАНИДИР (видеоролик)

“Болалигимда болалар боғчаси очилишида шеър ўқиганимда, бир аёл меҳри ийиб мени баланд кўтариб олганди. У совет давридаги женсоветнинг раиси  эди. Кейинчалик устозим Ҳалима Худойбердиевага ихлос ва меҳр қўйдим. Қарасам, ўша пайтда улар ҳам Аёллар қўмитаси раҳбари эканлар.

 

Онам болалар боғчасида фаррош бўлиб ишлардилар. Ҳеч ҳам эсимдан чиқмайди: онам боғчада мажлис бўлганини, унда боғча мудираси онамни “Қишлоқча кийинманг”, деб уришганини, район женсоветидан келган аёл эса унга “Уришмасдан, тўғри тушунтиринг”, деганидан сўнг онам ишидан ажраб қолмаслигидан кўнгли ёришганини айтиб бергандилар...

 

Хотин-қизлар тизими билан боғлиқ болалик хотираларим бориб-бориб шу тизимни менга севдирди, ихлос қўйишимга манба бўлди ва... Яратганга шукрки, тақдир мени ҳам Хотин-қизлар қўмитаси тизимида меҳнат қилишдек катта шарафга муяссар этди.

 

Ким нима деса – десин, лекин мен Хотин-қизлар қўмитасида ишлашни одамларга яхшилик қилиш имкони, деб биламан”.

 

Бу Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аьзоси, “Dugonalar” журнали бош муҳаррири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Гулжамол Асқарованинг “Azontv” муҳаррири Висола Маҳмудовага берган интервьюсидан бир парча эди. Қуйида видеоинтервьюни томоша қилиб, шоирамизнинг бошқа фалсафий фикрларидан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. Видеоинтервью сизга ёқишига ишонамиз.

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech