• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАЁТГАНЛАР

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Республика жамоатчилик комиссияси аъзолари томонидан шаҳардаги 508 та фуқаролар йиғинида учрашувлар ўтказилиб, оилалардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Учрашувларда фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, масъул идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ўрганилди ҳамда ҳокимлик ва хомийлар томонидан тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилди.

 

Жумладан, учрашувларда ўз муаммолари билан мурожаат қилган 300 нафардан ортиқ фуқароларга жами 2 миллиард 148 миллион 115 минг 142 сўмлик моддий, тиббий, коммунал ҳамда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

 

Жумладан, 120 нафардан зиёд фуқароларга коммунал (газ, электр энергия, иссиқ сув, совуқ сув ва ҳ.к.) тўловлардан қарздорликлари, 150 нафардан ортиқ фуқароларга дори-дармон, даволаниши ва жарроҳлик операциялари учун моддий ёрдамлар, 11 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизга уй-жой учун бошланғич бадал пуллари, 4 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг олий таълим муассасаларида ўқишлари учун контракт ва супер контракт пуллари тўлаб берилди.

 

Шунингдек, уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган 886 та оила уй-жойлар билан таъминланди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech