• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Халқаро қизлар куни” муносабати билан II Республика Қизлар фестивали ўтказилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, мамлакатимиз қизларига бўлган эътиборни янада юксак поғонага кўтариш мақсадида “Халқаро қизлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 14:00 да Тошкент шаҳар Ёшлар марказида II- Республика қизлар фестивали ўтказилди.

2011 йил 11 октябрда БМТнинг Бош ассамблясида Халқаро қизлар кунига асос солинган ва бу сана ҳар йили бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинмоқда.

Маълумки, бугун ёшлар ҳар кандай давлат ва жамиятнинг нафақат келажагини, балки бугунги ижтимоий сиёсий, маданий маърифий салоҳиятини ҳам белгилаб берувчи ўзига хос тўлқин, таъсирчан, фаол куч сифатида намоён бўлмоқда.

ЮНИСЕФнинг статистик маълумотларига кўра, бугун жаҳон бўйича 31 млн нафар мактаб ёшидаги қиз таълим олмайди. 17 млн. нафар қиз эса умуман мактабга бормайди. Қизларнинг таълим олиши учун кенг кўламли ишлар олиб борилаётганига қарамай, уларнинг аксарияти фуқаролик урушлари, камбағаллик туфайли бунга қийинчилик билан эришаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Бунинг акси ўлароқ,  юртимизда айниқса, ўтган икки йил мобайнида давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ҳам айнан фаол қизларимизнинг янги талқиндаги дунёқарашлари,  интилишлари ва ютуқлари алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда.

Хусусан, мамлакатимизда ёшларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ёш оилалар ва қизлар билан ишлаш бўйича стратегияси” асосида Концепция ва дастур ишлаб чиқилди.

Мазкур стратегиянинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу фестивал доирасида иқтидорли қизларнинг турли соҳалардаги ижод намуналари кўргазмаси,  ноёб ва инновацион ихтиролар намойиши,   иқтидорли қизларнинг мушоираси, спортчи чемпион қизлар, энг кўп китоб ўқиган қизлар, фан олимпиадалари ғолиби бўлган қизлар ,энг кўп хорижий тилларни ўзлаштирган қизлар, энг кўп иш ўринлари яратган тадбиркор ва ҳунарманд қизлар,  миллий либослар намойиши, ёш рассом қизлар кўргазмаси, қизлар миллий веломарафонини ўтказиш орқали амалга оширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech