• Телефон:+99871 202-10-59
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Жорий сайт тест режимида ишламоқда

#Хотин-қизлар юқори даромад келтирувчи соҳаларни ўрганса...

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида (Astrum IT Academy) Аструм АТ Академияси билан AҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида “200 нафар дастурчи қиз” лойиҳасига старт берилди. 

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан “IT-Парк”нинг резидентлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар орасида рақамли кўникмаларни шакллантириш, IT соҳасига ўқитиш, уларнинг мазкур соҳадаги улушини ҳамда рақобатбардошлигини ошириш борасида салмоқли ҳамкорлик келишувлари белгиланган.

Вазифалар ижроси юзасидан бугун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида (Astrum IT Academy) Аструм АТ Академияси билан AҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида “200 нафар дастурчи қиз” лойиҳасига старт берилди.

Келгусида лойиҳа доирасида ишсиз 200 нафар хотин-қизлар Astrum IT академиясида 6 ой давомида манзилли таълим олади.

Шунингдек, дастурлаш, мобил иловалар яратиш, компьютер дизайнерлиги йўналишларидан бирига ҳамда инглиз тили ва тадбиркорлик бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишади. Уларни иш ўринлари билан таъминлаш учун меҳнат ярмаркалари ташкил қилинади.

Шунингдек, уйида фарзандлар тарбияси ва уй юмушлари билан шуғулланган ҳолда ишламоқчи бўлган хотин-қизлар фрилансер сифатида фаолият юритиш тажрибаси сингдирилади.

Касбий, бизнес, ижодий ва шахсий ғоялар ҳамда қарашларни ифода этишга кўмак берувчи ахборот майдони ҳисобланадиган интернетда ишловчи замонавий билим соҳибалари, IT соҳада юқори малакали мутахассислар етишиб чиқиши, маълум маънода аёлларнинг даромад манбалари ортиши ҳамда уларнинг соҳадаги иштирокини кучайишига замин яратади.

Тренинг жараёнида мутасадди раҳбарлар туман аёлларига ҳаёт йўлларида қийинчиликларни енгиб ўтиш, мувафаққиятга эришиш йўллари хусусида тўхталиб, лойиҳа иштирокчиларига мотивация, сафарбарлик руҳини берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech