• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигида тўрт нафар маҳкума қамоқдан озод этилди

Ўзбекистон Олий суди ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ижтимоий шериклик асосида имзолаган меморандумга мувофиқ Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман суди томонидан 42-сон манзилли колонияси биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ўз хатосини тўла англаб, жамият равнақи, оиласи фаровонлиги ва фарзандалари тарбиясига астойдил аҳд қилган 4 нафар маҳкума аёл Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигида муддатидан олдин озод этилди.

 

Улар учун белгиланган жазо муддатлари қисқартирилиб, ўталмай қолган муддат аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.

 

Озод этилган аёллар оиласи бағрига қайтгач, жамият учун фойда келтирадиган ишлар билан шуғулланишга, фарзандлари камоли учун жон куйдиришга сўз беришди. Бу борада уларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ва маҳалла мутахассислари биргаликда кўмак беради.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жиноят содир этганлиги учун жазони ўташ муассасаларидан озод этилган аёлларни қайта ўқитиш ва ишга жойлашиши учун махсус курслар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech