• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ САЙЛОВЛАРДА АЁЛЛАРДАН ХАВОТИРДА

Бугун мамлакатимиз муҳим сиёсий жараён — Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар руҳи билан яшамоқда, десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Табиийки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳам мазкур муҳим сиёсий жараёндан зинҳор четда тура олмайди.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова томонидан мазкур жараёнда иштирок этаётган сиёсий партияларга қўмитанинг махсус Мурожаатномасини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан келгуси ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Фуқаролик ташаббусларининг ёрқин тимсоли бўлган аёллар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватловчи Қўмита қошидаги “ННТ клуби”га янги раҳбар сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

 

Тадбирда мазкур ҳамкорлик мамлакатимизда хотин-қизларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш, етакчилик қобилиятини кучайтириш, сиёсатчи, раҳбар ва жамоат арбоблари сифатида ўзларини намоён қилиш ҳамда юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ахборот ва мафкуравий ислоҳотлар жараёнида уларнинг иштирокини кенгайтиришда ўз самарасини беришига ишонч билдирилди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech