• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Сирдарё туман ҳокими А.Мухамадиев ва туман ҳокими ўринбосари, хотин-қиздар қўмитаси раиси Н.Жўраева томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ногиронлик аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари топширилди. Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан Сирдарё вилоятида оғир турмуш шароитида яшаётган,ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ногиронлик аравачаси, жумладан, Сирдарё туман Тадбиркор маҳалласи яшовчи фуқаро Мирзагалиева Зиёдага Ногиронлик аравачаси, Сирдарё туман Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Асқарова Кароматга ногиронлик аравачаси, Сирдарё туман Тадбиркор маҳалласида яшовчи фуқаро Сангинова Сожидага фарзанди учун эшитиш мосламаси, Сирдарё туман Ширин маҳалласида яшовчи фуқаро Халилова Наргизаларга реабилитация воситалари топширилди. Бу каби хайрли ишлар ғамхўрлик хотин-қизларимизга кўрсатилаётган юксак мехр ва эътибор намунасидир.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech