Жорий сайт тест режимида ишламоқда
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида "Хотин-қизлар баланси" мавзусида Нурафшон шаҳар ва Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманлари сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва маҳаллаларининг оила ва хотин-қизлар фаоллари учун семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Норбоева хотин-қизларга оид давлат сиёсати ва ислоҳотлар борасида сўз юритиб, Хотин-қизлар фаолларининг маҳаллалардаги ишини ташкиллаштириш, уларнинг ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларни аниқлаш, уларни касбга, тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалар ва аёлларга кўмак кўрсатиш борасидаги янгича тажрибаларни ва замонавий иш услублари ҳамда ёндошувларни қўллаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи М.Нурматова ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Миргазиева мавзуга оид маърузалар билан қатнашди.