• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ички ишлар вазири “Бухоро тажрибаси” асосида амалга оширилган ишлар билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида “Жорий йил охиригача аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, иш билан таъминлаш, жиноятчилик содир этмаслиги учун зарур чораларни кўриб, Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан боғлиқ барча масалалар бўйича энг намунали ҳудудга айлантиришимиз керак” дея таъкидлаган эди.
Қайд этиш лозим, ўтган давр мобайнида Бухоро вилоятида мазкур йўналишда ички ишлар органлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Бухорода бошланган ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш тизими республиканинг барча ҳудудларида “Бухоро тажрибаси” сифатида кенг жорий этилмоқда.
Бухоро шаҳридаги Xотин-қизлар тадбиркорлик марказида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мазкур йўналишда вилоятда йўлга қўйилган тизимли ишлар билан танишди. Учрашувда вилоятнинг барча шаҳар-туман Хотин-қизлар қўмиталари раислари, ИИБ тизимидаги Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва психолог ходимлар ҳамда бошқа ҳамкор идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech